Деҳлида аҳоли чанг ютиб ишлашга мажбур

Олам

image

Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳлида ифлосланиш даражаси “жуда ёмон”дан “ёмон” даражага тушди. Ҳаво индекси инсон саломатлигига таъсир кўрсатса-да, бошланғич мактаблар шу ҳафта ичида қайта очилиши ва баъзи қурилиш ишларидаги чекловлар олиб ташланиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Аlarabiya” нашри маълум қилди.

Хабарда ёзилишича, бугун, 7 ноябрь куни шаҳардаги деярли барча кузатув станцияларида ҳаво сифат индекси 300-400 даража яъни “ёмон” тоифасида турибди. Бу эса инсон нафас олиш органларига салбий таъсир қилувчи кўрсатгич ҳисобланади. Ўтган ҳафта вазият бундан ҳам баттар эди ва Деҳли шаҳри 400-500 кўрсаткичли ҳаво индексида турганди.

Натижада шаҳардаги бошланғич мактаблар ёпилиши эълон қилинганди. Бироқ, бу чекловлар узоққа бормади.

“Аlarabiya” нашрининг ёзишича, 9 ноябрдан бошлаб мактаблар яна қайта очилади. Шунингдек, бошқа чекловлар ҳам бекор қилинади.

“Бугундан бошлаб ишчилар тўлиқ ишга қатнашлари мумкин, корхоналар эса тўлиқ қувват билан ишлайди”, деди Деҳли штати атроф-муҳит вазири Гопал Раи журналистларга.

Маълумот учун, ҳар йили автомобиль чиқиндиларининг кўплиги, совуқ ҳавонинг қурилишдаги чангни ўзида сақлаши, қўшни шаҳарларда чиқинди қолдиғининг ёндирилиши туфайли Ҳиндистон пойтахти Деҳлини қалин тутун қатлами қоплайди. 

Натижада эса унинг 20 миллион аҳолиси орасида респиратор касалликларнинг кучайишига сабаб бўлади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг