Деҳқонободда мудҳиш автоҳалокат юз берди, қурбонлар бор

Жамият

image

Тирикчилик ваъжида ярим тунда йўлга чиқиб, йўл транспорт ҳалокатига учраши оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётганлар ҳақида эшитганимизда, ҳодиса иштирокчиларига ачиниш билан бирга ярим тунда чиқмаганда шу фалокат бўлмасди, деб қўшиб қўямиз. 

Бугун,11 октябрь куни тонгги соат 04.00 лар атрофида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Гумбулоқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Олмаота – Тошкент – Термиз” йўналишидаги халқаро автомобил йўлининг 1262-километрида мудҳиш ҳодиса юз берди. Катта йўлда ҳаракатланаётган “Ласетти” ҳамда “Камаз” русумли автомашиналар тўқнашуви 4 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Автоҳалокатнинг бешинчи иштирокчиси Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ҳурлик маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Х.Б. зудлик билан Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. 

Беморга “Ўнг билак суягининг типик кисмидан ёпиқ синиши” ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокорлар унга даво муолажаларини кўрсатмоқда.

Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Деҳқонободдаги автоҳалокат

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар