“Дайди тўтининг қайтиши”. Шаҳзода Гарри оиласи билан Британияга етиб келди – ОАВ

Олам

image

Шаҳзода Гарри турмуш ўртоғи Меган Маркл ва фарзандлари билан Буюк Британияга етиб келди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Қайд этилимшича, Сассекс герцоглари қироллик оиласи билан юз берган низодан сўнг олти йилдан ортиқ вақт давомида қўним топган АҚШдан кўчиб ўтишга қарор қилган.

Калифорниядан учиб келган чартер рейс маҳаллий вақт билан соат 11:56 да Бирмингем халқаро аэропортига қўнган. Жуфтликнинг фарзандлари – етти ёшли шаҳзода Арчи ва беш ёшли малика Лилибет Британия мактабларига қабул қилинган ва сентябрь ойидан ўқишни бошлайди. Оила Лондон яқинидаги шахсий қароргоҳда яшашни режалаштирмоқда. Бироқ аниқ жой ошкор қилинмаяпти.

Маълумот учун, 2020 йилда шаҳзода Гарри расман қироллик оиалси вакили вазифаларини бажаришдан воз кечган. Шундан сўнг Буюк Британия ҳукумати уни давлат ҳимоясидан маҳрум қилган. Гарри бунга қарши чиқиб, оиласи хавфсизлигини ўз ҳисобидан таъминлай олмаслигини айтган ва қироллик оиласи билан бўлган низолар туфайли хавфсизлик хавфлари борлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, айнан қироллик оиласининг босими остида ҳукумат ундан ҳимояни олиб ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сассекс герцоглари Калифорниядаги олти йиллик ҳаётдан сўнг Буюк Британияга қайтишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Улар Британияда “узоқ вақт” яшашмоқчи, аммо “халқаро оила” сифатида, яъни Калифорния ва Португалиядаги уйларини сақлаб қолган ҳолда. Манбаларнинг аниқлик киритишича, герцоглар қироллик оиласининг амалдаги аъзолари мақомини қайта тиклаш ниятида эмас.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг