Давосиз дарднинг ўзи йўқ. Ёхуд табиий гиёҳлар билан қандай даволаниш мумкин?

Бизнес

image

Инсон ўсимлик дунёси бойликларидан минг йиллар давомида турли касалликларни даволаш ва олдини олишда фойдаланган. Ҳали тиббиёт ривожланмаган замонларда ҳам одамлар касалликка чалинган ва табиат инъом этган доривор гиёҳлар билан даволанган. Х аср охири ХI аср бошларида яшаган Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китоби ҳам сўзимиз исботи. Бир сўз билан айтганда, аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш, турли хил, айниқса сурункали касалликларни олдини олиш ва уларни даволашда сифат, хавфсизлик ва самарадорлик жиҳатидан халқ табобати муҳим ўрин тутади. Халқ табобати эса табиатда учрайдиган табиий гиёҳларсиз бўлмайди.

ТАБИАТ ҲАҚИҚИЙ ТАБИБДИР

Доривор ўсимликлар таъсир қилувчи моддаларнинг таркибига қараб – алкалоидли, гликозидли, эфир мойли, витаминли каби бир неча турларга бўлинади. Ёки фармакологик кўрсаткичларига қараб – тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ухлатувчи, юрак-томир тизимига таъсир қилувчи, марказий нерв системасини қўзғатувчи, қон босимини пасайтирувчи вазифаларни бажаради. Уларнинг организмга таъсири унинг таркибидаги кимёвий бирикмаларнинг миқдорига боғлиқ. Бу бирикмалар ўсимликнинг қисмларида турли миқдорда тўпланади. 
Кўриниб турибдики, хасталикларнинг асосий даво манбаи бу табиат.

ТАБИИЙ ГИЁҲЛАРНИНГ АФЗАЛЛИГИ НИМАДА?

Табиат заминимизда ўсадиган ҳар бир гиёҳни асрлар давомида сайқаллаб келади. Жонли мавжудот борки, касал бўлиши, қайсидир дардга чалиниши табиий ҳол. 
Касалликларни гиёҳлар ёрдамида даволаш ўзининг қадимий анъаналарига эга. Ҳозирги вақтда доривор ўсимликларнинг тури кўпайиб, халқ табобати шифобахш ўсимликлар билан бойиган. Кўпроқ анор, аччиқмия, бодом, доривор гулхайри, ёнғоқ, жағ-жағ, зубтурум, исириқ, итбурун, писта дарахти, сачратқи, шилдирбош, ширинмия, шувоқ, янтоқ, ялпиз, кийикўт, тоғрайҳон, қизилча, қоқиўт ва бошқалар тарқалган. 
Таъсир кучига келсак, оққурайдан песни даволашда, гулхайридан балғам кўчиришда, жағ-жағдан қон кетишини тўхтатишда, пистадан ичак касалликларини даволашда ишлатилади.
Табиатда шундай гиёҳлар борки, бир эмас бир неча дардга даво бўла олади. Масалан, олий навли қора седана. Қора седана ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даво эканлиги саҳиҳ ҳадисларда кўп келтирилган. Унинг иммунитетни мустаҳкамлаши, ўпка – бронх касалликларини олдини олиши, асаб ва юрак тизими фаолиятини тиклаши, овқат ҳазм қилиш тизимини ҳамда тана тери ҳолатини яхшилаши, сочларни ўстириши ва мустаҳкамлаши, қондаги холестерин миқдорини камайтириши олимлар томонидан исботланган.

Олий навли қора седана асосан Миср ва Саудия Арабистонида ўсади. Бироқ 50 мингдан зиёд юртдошларимиз   “ALHADAYA” бренди остида ишлаб чиқарилаётган олий навли қора седана капсуласидан ижобий натижа олаётганликлари ҳақида кўп ёзишади.

Шундай экан азизлар табиий воситалар билан ҳам натижаларга эришиш мумкин. Зеро ота-боболаримиз фақатгина табиий маҳсулотлардан фойдаланишган. Хулоса қилиб айтганда, саломатлик, соғлом турмуш тарзи, умуман олганда касалликлардан ҳоли яшаш ўз қўлимизда. Ўз соғлиғингизга бефарқ бўлманг!

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг