Давлат ерини $10 000 га сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди (видео)
3-саҳифа
−
30 июл 3042 1 дақиқа
Тошкентда давлатга тегишли бўш ер участкасига эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган мансабдор қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ер ҳисобини юритиш шуъбаси мутахассиси лавозимида ишлаган фуқаро харидорга Яшнобод туманидаги давлатга тегишли бўш ер участкасига эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 10 минг доллар талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс келишилган пулни олаётган вақтида ушланган. Ундан ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари (пора бериш билан боғлиқ ҳолатлар) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ер расмийлаштириб бериш эвазига жами 3,5 минг АҚШ доллари олаётган икки мансабдор ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси