Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил қилинади
Жамият
−
23 апрел 2023 6710 1 дақиқа
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 20 апрелдаги “Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган.
Департамент ташкил қилишдан мақсад давлат ва жамият ҳаётида давлат тилининг нуфузини ошириш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, давлат тилининг замонавий илм-фан тараққиётида тутган ўрни ва ролини оширишдан иборат.
Live
Барчаси