Давлат ташкилотининг бош бухгалтери 310 млн сўм ойлик олгани ростми?

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларга Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси бош бухгалтери 310 миллион сўмдан кўпроқ ойлик олгани ҳақида хабарлар сиздирилди. Тарқалган хабарларда бош бухгалтер январь ойи учун – 157 590 680 сўм, февраль ойи учун – 310 808 200 сўм ойлик олганини кўриш мумкин.

QALAMPIR.UZ ҳолат юзасидан муассаса матбуот котиби билан боғланди.

Унга кўра, айни пайтда ташкилот томонидан тарқалган хабарларнинг нохолис ёки ҳаққонийлигини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илмий-синов ва сифат назорати маркази бош бухгалтер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар