Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармасига раҳбарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори ва Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Тегишли фармонларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори лавозимига Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмоилова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига эса Жасур Шавкатович Солиҳов тайинланган.

Маълумот учун, Жасур Солиҳов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр)ни тамомлаган. У 2014 йилдан 2023 йил бошига қадар Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори сифатида фаолият юритган. 2023 йил 24 июлдан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ("Green University") ректори лавозимига Салихов Жасур Шавкатович тайинланган.

Гулноза Исмоилова эса шу пайтгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимотида “Эл-юрт умиди” жамғармасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академиясини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эл-юрт умиди Гулноза Исмоилова Жасур Солиҳов Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг