Давлат харидларида қанча маблағ тежаб қолингани айтилди
Жамият
−
07 Январь 2022
3411Ўзбекистонда 2021 йил қиймати 11 триллион сўмлик давлат харидлари амалга оширилди. Бу ҳақда республика Товар-хомашё биржаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг маблағларининг тежалиши 2020 йилга нисбатан 86,8 фоизга ўсиб, 1,7 трлн сўмни ташкил қилган.
Ўтказилган электрон давлат харидларининг 40 фоизи бюджет буюртмачилари, 60 фоизи корпоратив буюртмачиларининг улушларига тўғри келган. Электрон давлат харидларида иштирок этган тадбиркорлар (етказиб берувчилар)нинг сони 8200 тага кўпайиб, 21,3 мингтани ташкил қилган.
“Энг кўп давлат харидлари соғлиқни сақлаш соҳаси (1 102,5 млрд сўм), олий ва ўрта махсус таълими (504,1 млрд сўм) ҳамда халқ таълими тизимлари (356,3 млрд сўм) да амалга оширилган”, дейилади биржа хабарида.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида энг йирик битимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (41,9 фоиз), Навоий (13,2 фоиз), Фарғона (5,7 фоиз) ва Самарқанд (5,4 фоиз) вилоятларида тузилган.
LiveБарчаси