Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди (рўйхат)
Жамият
−
28 Март 2025 25741 1 дақиқа
19 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида Ўзбекистоннинг 15 та туман ва шаҳрида барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилиши маълум қилинганди. Президентнинг ўша куни қабул қилинган фармони билан бу амалиёт йўлга қўйиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.
Ушбу туман ва шаҳарларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади:

Маълум қилинишича, мазкур туман ва шаҳарларда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, коммунал хизматлар кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари бошқа маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлаштириш чоралари кўрилади.
Билдирилишича, 2025 йилда маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилоти жойлашган биноларга тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш дастури амалга ошириладиган туман ва шаҳарлар рўйхатига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёни билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025