Давактив собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши судга оширилди
Жамият
−
21 июл 6369 1 дақиқа
Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши судга оширилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 20 июль кунги cуд мажлисига тайинланган жиноят ишлари рўйхатида маълум қилди.
Маълум қилинишича, Акмалхон Журахонович Ортиқов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда.
У билан бирга яна 5 киши судланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Акмалхон Ортиқов коррупциявий схемалар сабаб ишдан олингани маълум қилинган эди.
Йиғилишда давлат раҳбари “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, миллиард-миллиард сўмлик талон-торожликлар аниқланганини айтиб, барча коррупциявий схемалар фош этилиши ва жазо муқаррарлиги таъминланишини билдирганди.
9 февралда эса Президент қарори билан Соҳибжон Ғофуржонович Муродов Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимига тайинланган.
Live
Барчаси