Дарс ўтишни эплолмаётган мактаблар энди 64 хил касб ҳам ўргатади
Жамият
−
21 Январь 2023
10151Жорий йилнинг 20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Қайд этилишича, йиғилишда Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши бўйича топшириқ берган.
“Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо”, дея таъкидлаган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев.
Ушбу топшириқ юзасидан ҳокимликлар 2 мингдан ортиқ танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этилиб, уларни жиҳозлайди ва зарур ашёлар билан таъминлайди. Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилади, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.
Шунингдек, давлат раҳбари йиғилишда ўқувчиларни ахборот технологиялари ва “креатив индустрия” бўйича замонавий касбларга ўргатиш муҳимлигини таъкидлаб ўтган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь