“Дард устига чипқон” ёхуд “Рома”да Шомуродовга яна бир рақобатчи пайдо бўлиши мумкин
Спорт
−
02 Ноябрь 2022
10502"Барселона"нинг нидерландиялик ҳужумчиси Мемфис Депайга "Рома" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар берди.
Италия клуби январь ойида Депайнинг трансфери бўйича музокара олиб боришни режалаштирмоқда. Футболчи учун курашда "бўрилар"нинг асосий рақиби Туриннинг "Ювентус" клуби бўлади.
Маълумот учун, ҳозирда римликлар ҳужум чизиғида Пауло Дибала, Темми Абраҳам, Стефан-Эль Шаарави ва ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов бор. Агар, Депай ҳам Рим клубига ўтса, Моуриньо томонидан жуда кам ишонч билдирилаётган Шомуродовга ўйин амалиёти берилиши эҳтимоли янада пасаяди. Сўнгги ўйинларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори асосан 80-дақиқадан кейин майдонга туширилмоқда.
Маълумот ўрнида Мемфиснинг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Унинг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ҳужумчи жорий мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси