Дарахт кесганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жамият
−
19 Май 2019 5124 1 дақиқа
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Б. ва бошқалар Қарши шаҳар “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги 20 дона қарағай, 1 дона шумтол дарахтларини кесиб, нобуд қилишган.
Натижада табиат ва ўсимлик дунёсига жами 113,9 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь