Данияда отишма. Қурбонлар орасида Россия фуқароси ҳам бор
Олам
−
04 Июль 2022
7273Дания пойтахтидаги савдо мажмуаларидан бирида отишма содир бўлди. Қуролли ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган ва яна тўрт киши оғир аҳволда шифохонага етказилган. Полициясини маълум қилишича, ҳодиса 3 июль куни Копенгаген жанубидаги “Field's mall” савдо марказида содир бўлган. Бу ҳақида BBC нашри хабар берди.
Қуролли ҳужум уюштирганликда гумонланиб ҳибсга олинган 22 ёшли йигитнинг руҳий касаллиги айтилмоқда. Ундан далилий ашё сифатида милтиқ ва ўқ-дорилар олиб қўйилган. Исми ҳозирча очиқланмаган аммо уни “этник даниялик” деб таърифланди. Бугун, у суд олдида тергов қилинади.
"Тўсатдан биз ўқ овозини эшитдик, менимча, улар ўн мартаўқ отилди, кейин биз савдо марказидан югуриб чиқдик ва ҳожатхонага яшириндик. Бу кичкина хонага 11 киши йиғилган эди. Бу даҳшатли эди”, дейди яқин орада бўлган қиз.
Ҳужум содир этилган вақтда ҳудудда британиялик хонанда Гарри Стайлснинг концертига келган юзлаб одамлар бўлган. Теракт ортидан концерт ҳам бекор қилинган.
Полициячининг сўзларига кўра, отишмада 17 ёшли даниялик йигит ва қиз ҳамда 47 ёшли Данияда истиқомат қилаётган Россия фуқароси қурбон бўлган. Ярадорлар орасида икки даниялик ва икки швед ҳам бор.
"Аввалига одамлар уни ўғри деб ўйлашди. Лекин бироздан кейин тўсатдан ўқ овозини эшитдим ва дарҳол дўкон пештахтасига югурдим. У шифтга ҳам, ерга ҳам эмас, шунчаки оломонга қарата ўқ узди”, дейди ҳужум гувоҳи бўлган Рикке Левандовский Дания телевидениесига берган интервьюсида.
Абдулвоҳид Ёқубов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь