Дана Уайт UFC афсонасининг ташкилотдан кетишини хоҳламоқда
Спорт
−
10 Июнь
6785Ultimate Fighting Chempionship (UFC) раҳбари Дана Уайт афсонавий америкалик жангчи Тони Фергюсон август ойидаги жангининг натижасидан қатъи назар истеъфога чиқишини истамоқда. Бу ҳақда “MMA Junkie” нашри хабар берди.
“Мен Фергюсоннинг истеъфога чиқишини истардим. Ҳа, умид қиламанки, бундан кейин у ташкилотга қайтмайди”, дейди Дана Уайт.
Қайд этиш жоиз, Тони Фергюсон охирги марта 2023 йил 17 декабрда UFC 296 турнири доирасида биританиялик Пэдди Пимблеттга қарши жанг қилиб, ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлганди. Ушбу мағлубият “эль кукуй”нинг кетма-кет еттинчи мағлубияти бўлди. Собиқ вақтинчалик чемпион 2020 йил май ойидаги UFC 249 турнирида америкалик Жастин Гетжи билан бўлган жангда техник нокаутга учраганди ва шундан бери ғалаба қозона олмаяпти.
40 ёшли Фергюсон охирги марта 2019 йилда UFC 238 турнирида америкалик Дональд Серронени мағлуб этиб, ўзининг ўн иккинчи ғалабали сериясини қайд этган ва камар учун асосий даъвогар айланганди, бироқ унинг ўша пайтдаги чемпион, россиялик Ҳабиб Нурмуҳаммедовга қарши камар учун жанги COVID-19 эпидемияси туфайли бекор қилинганди. Умумий ҳисобда 5 маротаба Ҳабиб ва Тонининг жанги ўтказилиши белгиланган, аммо барчаси турли сабабларга кўра бекор бўлган.
Маълумот учун, Тони Фергюсон кейинги жангини шу йилнинг 4 август куни америкалик Майкл Кьезага қарши UFC Fight Night турнирида ўтказади.
Хабибуллоҳ Райимов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь