Дамашққа ракета ҳужуми уюштирилди

Олам

image

Кеча, 22 декабрь куни тунда Сурия пойтахти Дамашққа ракета ҳужуми амалга оширилди. Сурия давлат телевидениеси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари пойтахтга бўлган ракета ҳужумини бартараф этганини эълон қилди.

“Ikhbariya” телеканали берган маълумотга кўра, ракеталар Исроил оккупация қилган Жўлон тепалиги тарафдан учирилган.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 23:15 да иккита кучли портлаш юз берган. Зарбалардан бири Дамашқдан 20 км жануби-шарқдаги Ақрабо қишлоғига берилган.

Мазкур ракета ҳужуми бўйича Исроил армияси ҳозирча ҳеч бир изоҳ бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия ракета ҳужуми

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг