Дам олиш кунлари ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келмоқда. Республика бўйича қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 20-23 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларида 25-27 даража илиққача бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда баъзи жойларда кечга томон ёмғир ёғади.

Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, якшанба куни шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 5 мартда кечаси 10-15 даража илиқни, кундузи 13-18 дароажа илиқни, 6 марта кечаси 5-10 даража илиқни, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил этади.

Илиқ ҳавонинг жадал кириб келиши, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг