Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёмғир ёғади?
Бу қизиқ
−
21 Февраль 2020
8684Ўзбекистонда шанба куни ёмғир ёғиб, ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Якшанба куни ёғингарчиликсиз ўтади, илиқ ва нам об-ҳаво кузатилади.
Бугун, 21 февраль куни Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Бундай об-ҳаво Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарёда кузатилади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, қолган жойларда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Ҳарорат 12-17 даража атрофида бўлади.
Шанба, 22 февраль куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ бўлади, кундузи 8-13 даражагача пасаяди ва меъёрга яқинлашади.
Якшанба, 23 февраль куни эса Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон томондан яна илиқ ва нам ҳаво оқими киради. Республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат яна кўтарилиб, 12-17 даража илиқни ташкил қилади.
LiveБарчаси