Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво киради

Бу қизиқ

image

Бугун ва эртага республика ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари термометр кўрсаткичи 35-37° гача кўтарилади, бу ушбу кунлар меъёридан 2-4° га юқори бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Лекин, Ўзбекистоннинг шимолий чекка ҳудудларига бугунги кундан бошлаб Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Шанба кунига келиб, ҳаво ҳарорати 30-33° гача, Устюртда 23-26° гача пасаяди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Якшанба кунидан бошлаб совуқ фронт кириб келишида қуруқ ва салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 32-35° гача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 22-27° гача бироз пасаяди.

Кейинги ҳафтанинг бошида совуқ антициклон таъсири кучаяди. Бутун ҳудудда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати барча жойларда иқлимий меъёрларгача пасаяди, кечалари ва эрталабки соатларда 10-13° ни, кундуз кунлари 26-29° ни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг