Дам олиш кунлари об-ҳаво кескин ўзгаради
Бу қизиқ
−
14 Апрель 2023
26104Эртага, 15 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши шарқ томонга қараб ҳаракатланади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази Матбуот хизмати хабар берди.
Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб момақалдироқли ёмғирлар сақланиб туради. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқгача пасаяди.
16 апрель куни республикада ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даражани ташкил этади, шимолда кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқгача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Шунингдек, мазкур кунларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь