Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
06 Октябрь 2023
9564Келаётган дам олиш кунлари ва янги ҳафтанинг илк куни – 8-10 октябрда Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даражагача илиқ, кундузи эса 20-25 даражагача иссиқ бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража, 9 октябрда кечаси 9-14 даража, кундузи 25-30 даража, 10 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-9 октябрда 7-12 даража, 10 октябрда 9-14 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-9 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража, 10 октябрда кечаси 9-14 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 8-9 октябрда 24-29 даража, 10 октябрда 27-32°бўлади.
Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 8 октябрда 20-25 даража, 9 октябрда 22-27 даража, 10 октябрда 24-29 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 8-9 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-9 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража, 10 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даражабўлади.
LiveБарчаси