Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет жорий йилнинг 10-13 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10 октябрда кечаси 5-10 даража, 11-13 октябрда 7-12 даража, 10-11 октябрда кундузи 22-27 даража, 12-13 октябрда 20-25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 октябрда кечаси 7-12 даража, 11-13 октябрда 10-15 даража, кундузи 25-30 даража, 11 октябрда 27-32 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 октябрда кечаси 8-13 даража, 11-13 октябрда 10-15 даража, кундузи 23-28 даража, 11 октябрда 25-30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, 10-12 октябрда кундузи 27-32 даража, 13 октябрда 25-30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 октябрда кечаси 8-13 даража, 11-13 октябрда 10-15 даража, 10 октябрда кундузи 22-27 даража, 11-13 октябрда 24-29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг