Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Эртага, 22 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади, ҳарорат фони яна кўтарилади ва кечаси 7-12 даража илиқни ташкил этади, кундузи ҳаво 25-27 даражагача, жанубда 29 даражагача исийди, бу меъёрдан бироз юқоридир. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Республика шимолига эса Волгабўйи ҳудудларидан антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудлар бўйича кундузи ҳаво ҳарорати 13-15 даражагача пасаяди.

Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бундай об-ҳавони антициклон белгилайди ва республиканинг барча ҳудудлари унинг таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 9-14 даража илиқ бўлади, кундузи 12-15 даражагача пасаяди, бу ушбу куннинг ўртача иқлимий меъёридан 8-10 даражага пастдир.

21-22-октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

881

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made