Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Бу қизиқ

image

Бугун, 12 февраль куни қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Хоразм вилоятида булутлилик кўпайиши ҳисобига бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ҳарорат фони иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади ва 15-20 даража илиқ, жанубда 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага, 13 февралда булутли массив жануби-шарқ томонга силжийди, тоғ олди тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам. Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши давом этади, кечалари 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари эса ҳаво 17-20 даража илиққача, жанубда 23-25 даража илиққача исийди. Дам олиш кунларига ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кўп бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг