Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Бу қизиқ
−
16 Июнь 2023
6945Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ушбу давр учун иқлимий меъёрлардан 5-8 даража иссиқгача юқори бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълум қилди.
Келтририлишича, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари кундузи ҳаво 38-41 даражагача иссиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42-43 даражагача исийди.
Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги баъзи жойларда13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахт Тошкентда ҳаво булутсиз бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан 38-40 даража иссиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь