Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Эртага республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Якшанба куни асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. 3-5 февраль кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.                                                     

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятиларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанад, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлаида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг