Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Жамият
−
11 Ноябрь 2022 25553 1 дақиқа
11 ноябрь ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 11 ноябрь ва дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0+5 илиқ, баъзи жойларда -2 совуқгача, кундуз кунлари +9+14 илиқ бўлади.
Якшанба куни кечқурун республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда.
Шунингдек, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Мамалакат бўйича баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель