Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
22 Май 4454 2 дақиқа
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган прогнозда келтирилган.
Маълум қилинишича, республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли жала ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро вилояти ҳамда Навоий вилоятида эса фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, 13–18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда, шунингдек республика жанубида айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 22–24 май кунлари кечалари 13–18 даража, кундуз кунлари 22–27 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 22–24 даража бўлади.
Эртага, 23 май куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 25–27 даражагача кўтарилади.
24 май, якшанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳарорат кундузи 22–24 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 15–18 даража бўлади. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–12 м/с гача кучаяди.
Live
Барчаси