Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Бу қизиқ

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган прогнозда келтирилган.

Унга кўра, эртага, шанба куни фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 17-22 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 39-41 даражагача бўлади.

15-16 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 20-22 м/с ача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 15-17 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда 15-16 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 майда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 32-34 даража бўлади. 17 май – якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 34-36 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 16 майда 10-12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг