Дам олиш кунлари эмлаш тўхтатилмайди – ССВ байрамда кўриладиган эҳтиёт чоралари ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Ўзбекистон Мустақиллиги байрами муносабати билан 1-5 сентябрь кунлари дам олиш кунлари, деб эълон қилинди. Дам олиш кунларига қарамай, мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш давом эттирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, аҳоли байрамни хотиржам, осойишта, тинчлик-тотувликда ўтказишини таъминлаш мақсадида байрам ўтказиладиган жойларда малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича туну кун навбатчилик ташкил этилади. 

Халқ сайиллари, болалар иштирокидаги байрам тадбирлари ўтказиладиган ва аҳоли гавжум жойларда тиббий ёрдам хизмати ташкиллаштирилади.

Шунингдек, байрам кунлари мамлакатдаги барча даволаш муассасаларида, ҳудудий оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда белгиланган тартибда байрам кунлари 08:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатадиган шифокор ва ҳамширалардан иборат навбатчи бригадалар тузилади.

Бундан ташқари, шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасалари ва “тез ёрдам” хизмати одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиали, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимлари фаолият кўрсатади.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармалари байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг