Дам олиш кунлари ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
20 Сентябрь
1003Ўзгидромет 21-23 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 21 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 22-23 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 21-22 сентябрда 23-28 даража, 23 сентябрда 25-30 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 21 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 22-23 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-22 сентябрда 12-17 даража, 23 сентябрда 10-15 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 21-22 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. 23 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 21 сентябрда 20-25 даража, 22-23 сентябрда 18-23 даража бўлади.
LiveБарчаси