Дам олиш кунлари ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
17 Июнь 2022 9444 1 дақиқа
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади. Бу Гидрометереология хизмати маркази хабар бермоқда.
17–19 июнь кунлари фақат Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Айрим жойларда дўл ёғиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача кўп йиллик қийматлардан юқори бўлади ва 34-39° ни ташкил этади. Бугун жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда ҳарорат 40-42° даражагача кўтарилади.
Live
Барчаси