Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади

Бу қизиқ

−

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 даража илиқ, шимолий ҳудудларда эса кечалари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимол ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун, 23 октябрь ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 5-7 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари 23 октябрда 19-21 даража илиқ, жорий йилнинг 24-25 октябрда 17-19 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг