Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати меъёрдан паст бўлади – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
19 Август 2022 9886 1 дақиқа
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Синоптикларга кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.
Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 августда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги24-27 м/сга етиши мумкин.
Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 32-35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса янада салқинлашади. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 12-15° гача пасаяди, кундуз кунлари эса 27-30° атрофида бўлади. Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлимий меъёрдан 3-5 даражага пастдир.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025