Дам олиш кунлари ҳам совуқ бўладими?
Бу қизиқ
−
29 Октябрь 2021
11790Бугун, 29 октябрь кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида эса куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз шивалама ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади. Бу октябрь ойи охирги кунлари меъёридан 4-5 даража пастдир.
Эртага, 30 октябрь куни Ўзбекистонда булутлилик нисбатан кам бўлади, ёғингарчилик ҳатто тоғли ҳудудларда кутилмайди. Кечаси совуқ бўлади, кечаси ва эрталаб ҳарорат 0-3 даражагача пасаяди, кундуз куни эса қуёш ҳавони 16-19 даражагача иситади.
Якшанба куни республика бўйича ҳавода яна булут кўпайиши кутилмоқда, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, тоғларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь