Дам олиш кунида Самарқанд ЙҲХБ бошлиғи йиғилиш ўтказди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Шавкат Байхўрозов дам олиш кунида ходимлар билан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

ИИБга кўра, бугун, 20 ноябрь куни (дам олиш кунида) ходимлар билан йиғилиш ўтказган вилоят Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбариятига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

“Самарқанд вилояти ички ишлар органларида ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, муносиб меҳнат шароитларида ишлашлари ҳамда дам олишлари учун барча имкониятлар яратилган. Ушбу талаблар ва қоидаларга амал қилмаган масъулларга қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади”, дейилади ИИБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 апрелида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи билан Шавкат Алламуродович Байхўрозов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг