Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?

Жамият

image

Эртага, 8 август республикамиз ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий туманларда, шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат бироз пасаяди ва кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража бўлади.

Бугун ва эртага республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Якшанба куни тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли локал (маҳаллий) ёмғирлар ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Мамлакатимизнинг текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража атрофида сақланиб туради, бу ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг