Дам олиш куни ҳаво ҳарорати кўтарилади

Бу қизиқ

image

Бугун ва эртага ҳам республикамизда бундай об-ҳаво шароити сақланиб қолади. Кам булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг кундуз кунги қиймати 32-37 даражани ташкил этади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучаяди.

Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғизистон Республикаси билан ёндош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 30-31 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

1 августа республикани салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Унинг ўрнини Эрондан кириб келадиган иссиқ ва қуруқ об-ҳаво массалари эгаллайди. Кундуз куни ҳаво ҳароратининг 35-40 даражагача исиши кутилмоқда. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг