Дам олиш куни ҳарорат -15 даражагача тушиб кетади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 24 ноябрь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0 даража, кундузи 0...+2 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, вақти-вақти билан қор ёғиши кутилади.

Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлиши кутилмоқда. Қор ёғиб, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор ёғиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3 даража, кундузи -2...+3 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, туман тушади.

Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Мамлакатнинг жанубий вилоятларида қор ва ёмғир ёғиши кутиляпти.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -15...-10 даража, кундузи -7...-2 даража бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсиб, туман тушади.

Республиканинг тоғли районларида қор ёғиши кутилади. Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -7...-2 даражани ташкил қилади. Қамчиқда эса кечаси -8...-3 даража, кундузи -7...-2 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг