“Далил йўқ”. NASA раҳбари ўзга сайёраликлар ҳақида гапирди
Олам
−
02 Июнь 10490 2 дақиқа
NASA раҳбари Жаред Айзекман ҳалокатга учраган ўзга сайёраликларнинг кемалари ёки келгиндиларнинг жасадлари ҳақида ҳужжатлар билан тасдиқланган бирон-бир маълумотга эга эмаслигини айтди. Бу ҳақда у Вашингтонда бўлиб ўтган CNBC CEO Council Summit форуми пайтида инсониятнинг ўзга сайёраликлар цивилизацияси билан эҳтимолий алоқалари ҳақидаги саволларга жавоб бериш давомида сўз очди.
Айзекманнинг сўзларига кўра, NASA АҚШ ҳукумати томонидан яшириб келинаётгани айтиладиган номаълум учар жисмларнинг ҳалокатлари ҳақидаги оммабоп назарияларни тасдиқлай оладиган далилларга эга эмас. Шу билан бирга, у номаълум космик ҳодисалар табиати ва келиб чиқиши ҳали аниқланмаган объектлар ҳақида материаллар мавжудлигини қайд этган.
“АҚШ Президенти Дональд Трамп ушбу ташаббусни бутун ҳукумат бўйлаб илгари сурмоқда: у “ҳужжатларингизни, бу мавзуга озгина бўлса ҳам алоқадор бўлган барча нарсани йиғинг ва одамлар ўзлари бир қарорга келишлари учун оммавий равишда эълон қилинг”, демоқда. Ва менимча, бу мутлақо ажойиб ташаббус. Аммо менда ҳалокатга учраган кемалар ёки ўзга сайёраликларнинг жасадлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ биз қайд этаётган номаълум космик ҳодисалар бўйича файллар албатта мавжуд ва биз уларни очиқ тақдим этмоқдамиз”, дейди у.
Қайд этиш жоиз, ўзга сайёраликлар мавжудлиги ҳақидаги мавзу Дональд Трампнинг февраль ойидаги баёнотидан кейин яна диққат марказига қайтди. Ўшанда у ўзга сайёраликлар, номаълум аномал ҳодисалар ва ушбу мавзуга оид бошқа материаллар билан боғлиқ ҳукумат ҳужжатларини чоп этишни бошлашга ваъда берган эди. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ва тегишли идоралар тегишли топшириқларни олган.
Архивларнинг очилиш жараёни жамоатчиликка ўнлаб йиллар давомида номаълум учар жисмлар атрофидаги кўплаб назариялар ва баҳс-мунозараларни авж олдириб келган, илгари махфийлаштирилган маълумотлар билан танишиш имконини бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ номаълум учувчи жисмлар ҳалокатга учраганидан кейин ўзга сайёраликларнинг тўртта турини топганини даъво қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Россияга боради
02 Июнь