ДХАнинг Қорақалпоғистон бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 5 август куни Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи этиб Маҳмуд Караматдинович Абдижалиев номзоди тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Абдижалиев шу кунгача Давлат хизматлари агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, бунгача Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон бошқармасига Казбек Артиков раҳбарлик қилиб келаётганди.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг