CPJ координатори Гулноза Саидга Ўзбекистонга киришига рухсат берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Нью-Йоркдаги "Европа ва Марказий Осиёдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси" ННТ дастури (CPJ) координатори Гулноза Саиднинг Ўзбекистонга кириши рад этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Масс-медиа фонди зудлик билан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш масалаларини тартибга солувчи давлат органларига бу борада тегишли сўров билан мурожаат қилган. 

Олинган маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу масала ҳал этилган ва Гулноза Саидга мамлакатга кириш учун рухсат берилган.

CPJ координатори Гулноза Саид (АҚШ фуқароси)нинг хабар беришича, иммиграция хизмати ходимлари тизим унга киришга рухсат бермаганини ва Нью-Йоркка қайтиш учун 1 сентябргача аэропортда қолиши кераклигини айтишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг