COVID шифохоналарига “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди
Жамият
−
30 Сентябрь 2021
2512Коронавирус юқтириб, шифохонада даволанаётган беморлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши мумкин. Айни вақтда улар даволанаётган COVID шифохоналарига “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди ва сайлов участкаларини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиологик талаблар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.
Қайд этилишича, вирусга қарши даволанаётган, мустақил юриш имконияти бўлган беморлар учун шифохона ҳудудида махсус хона тайёрланади. Ётоқ режимидаги беморлар эса махсус мобил сайлов қутилари орқали овоз бериш имкониятига эга бўлади.
Таъкидланишича, айни вақтда 141 минг 791 нафар сайлов комиссия аъзосини эмлаш режалаштирилган бўлиб, режага асосан 132 минг 645 та сайлов комиссия аъзолари эмланган. Эмлаш жараёни давом этмоқда.
LiveБарчаси