COVID-21 пайдо бўлгани ростми?
Жамият
−
03 Май 2021
19502Вирусология институти директори, профессор Эркин Мусабоев коронавируснинг янги шакли, «COVID-21»нинг пайдо бўлганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио ёзувга қуйидагича изоҳ берди.
Унинг таъкидлашича, COVID-19 инфекцияси янги штаммлари пайдо бўлса ҳам, янги COVID-21 вируси пайдо бўлгани ҳақидаги баёнот нотўғри.
“Вакцинация COVID-19нинг барча штаммларидан ҳимоя қилади, ҳавф гуруҳидаги одамлар касал бўлиб тузалган бўлса ҳам эмланиш зарур ҳисобланади. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда коронавируснинг клиник белгиларида ўзгаришлар юз берди, яъни йўтал ва иситманинг кам намоён бўлган, аммо бўғимларда катта оғриқ белгиларига эга беморлар сони ортди”, дейди у.
Зангиота касалхонасидаги беморларнинг коронавирус инфекцияси оқибатларидан ўлиш ҳолатлари ошмади.
“Касаллик йўқолмади, биз у билан яшашга, яъни ниқоб тақишга, ижтимоий масофани сақлашга, қўллар гигиенасига риоя қилишга одатланишимиз керак. ПЗР-тест ёрдамида коронавирусни аниқлаш имконсиз бўлиб қолди, дейиш ноўрин, чунки аввал ҳам димоғда вирусни аниқлашда 30 фоизлик хатоликка йўл қўйилган эди” дейди вирусолог.
Мусабоевнинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясини даволаш бўйича бир йиллик тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда даволаш протоколи тузилиб, амалда унинг юқори самарадорлиги исботланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь