COVID-19: жами касалланганлар 92 мингдан ошди, бир бемор вафот этди
Жамият
−
03 май 2021 5703 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 363 кишига ортиб, 92 006 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 7 нафари Жиззах вилоятида;
- 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 4 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 46 нафари Самарқанд вилоятида;
- 6 нафари Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 4 нафари Фарғона вилоятида;
- 10 нафари Хоразм вилоятида;
- 74 нафари Тошкент вилоятида;
- 188 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қашқадарё вилоятида 4 нафар;
- Самарқанд вилоятида 79 нафар;
- Сирдарё вилоятида 8 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 6 нафар;
- Тошкент вилоятида 48 нафар;
- Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87965 (+337) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 653 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3388 нафар бемор даволанмоқда.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август