COVID-19 Европа осмонида парвозларга қандай таъсир қилгани кўрсатилди (видео)
Олам
−
04 Апрель 2020
10247COVID-19 коронавирус инфекцияси дунё туризм саноатини бутунлай фалажлантириб қўйди. Бунинг ортидан катта-катта аэропортлару, минг-минглаб самолётлар кераксиз бўлиб қолди. Чунки дунёда авиақатновлар деярли тўхтади.
Европанинг ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилоти “Евроконтрол” Instagram`даги саҳифасида коронавирус пандемияси сабаб Европадаги авиаалоқалар қай аҳволга тушиб қолганини намойиш этди.
“Кеча (2 апрель) Франция ҳаво ҳудудида атиги 783 та рейс бўлди. Бу 2019 йилнинг аналогик даврига қараганда 91 фоизга кам. Биз бу амалиётда қандай бўлишини кўрсатиш учун масштабни катталаштирдик”, дейилади “Евроконтрол” постида.
Дарҳақиқат, видеодан кўриш мумкинки, 2019 йил апрель бошида Франция ҳаво ҳудудида 400 дан ортиқ парвоз амалга оширилган, 2020 йилда бу кўрчаткич 30 тадан кўпроқни ташкил қиляпти. Коронавирус сабаб парвозлар 10 баравардан кўпроқ камайган.
“Евроконтрол” 2019 йил 31 март ва 2020 йил 29 март кунларидаги Европа осмонида амалга оширилган парвозларни ҳам таққослаб кўрган. Видеода бир йил аввал бир вақтнинг ўзида 2374 та рейс бажарилгани, ҳозирда эса бу рақам 278 тагача қисқаргани кўринади.
Ҳозирги ҳолат сабаб кўплаб авиакомпаниялар касотга учраяпти. Тизим миллиардлаб доллар зарар кўряпти. Аммо “ҳар ишда хайр бор” деганларидек, айни вазиятда табиат инсониятдан дам оляпти. Ишлаб чиқариш сабаб ифлосланиб кетган Экология бироз бўлсада ўзини тиклаб оляпти.