COVID-19: Ўзбекистоннинг 12 ҳудудидан 300 дан ортиқ бемор аниқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 20 апрель куни Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 326 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87 551 нафар ни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 9 нафари Бухоро вилоятида;
  • 6 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 1 нафари Навоий вилоятида;
  • 4 нафари Наманган вилоятида;
  • 15 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 75 нафари Тошкент вилоятида;
  • 202 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;
  • Бухоро вилоятида 6 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 5 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар;
  • Тошкент вилоятида 33 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84717 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 640 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2194 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг