COVID-19: Ўзбекистонда йил бошидан бери илк марта 200 дан ортиқ бемор аниқланди
Жамият
−
09 Апрель 2021
5293Жорий йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 207 нафарга ортиб, 84 529 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 1 нафари Андижон вилоятида;
- 3 нафари Бухоро вилоятида;
- 1 нафари Навоий вилоятида;
- 3 нафари Наманган вилоятида;
- 18 нафари Самарқанд вилоятида;
- 3 нафари Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 2 нафари Фарғона вилоятида;
- 3 нафари Хоразм вилоятида;
- 29 нафари Тошкент вилоятида;
- 139 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;
- Бухоро вилоятида 6 нафар;
- Жиззах вилоятида 1 нафар;
- Наманган вилоятида 5 нафар;
- Фарғона вилоятида 2 нафар;
- Тошкент вилоятида 22 нафар;
- Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82415 (+181) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1480 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси