COVID-19: Шифохонадаги беморлар сони 1,5 мингдан ошди
Жамият
−
10 Апрель 2021
5088Жорий йилнинг 9 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195 нафарга ортиб, 84 724 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 1 нафари Андижон вилоятида;
- 3 нафари Бухоро вилоятида;
- 2 нафари Жиззах вилоятида;
- 3 нафари Наманган вилоятида;
- 19 нафари Самарқанд вилоятида;
- 3 нафари Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари Фарғона вилоятида;
- 2 нафари Хоразм вилоятида;
- 23 нафари Тошкент вилоятида;
- 134 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;
- Бухоро вилоятида 7 нафар;
- Жиззах вилоятида 4 нафар;
- Фарғона вилоятида 2 нафар;
- Хоразм вилоятида 8 нафар;
- Тошкент вилоятида 21 нафар;
- Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82 586 (+171) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1504 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023